БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАР ВА ЕЧИМЛАР

Uncategorized

Бошлангич синф ўқитувчисининг фаолиятида ўқув жараёнида турли хил муаммоли вазиятлар тез-тез учраб туради. Бундай вазиятлар ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятлари, диққатнинг барқарор эмаслиги, ижтимоий мослашув даражаси ҳамда таълим жараёнини тўғри ташкил этмаслик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар ушбу муаммолар ўз вақтида аниқланиб, самарали ечимлар қўлланилмаса, дарс сифати пасайиши ва ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқиши сўниши мумкин.

Ушбу ишда бошлангич синфларда энг кўп учрайдиган муаммоли вазиятлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга қаратилган амалий, самарали ва ўқитувчи фаолиятида қўллаш мумкин бўлган ечимлар таклиф этилган. Келтирилган мисоллар ўқитувчиларга ўқув жараёнини янада қизиқарли, самарали ва болалар учун тушунарли тарзда ташкил этишга ёрдам беради.

МАҚСАД

Ушбу ишнинг мақсади бошлангич синфларда ўқув жараёнида юзага келадиган энг кенг тарқалган муаммоли вазиятларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилган самарали педагогик ечимларни ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек, ўқитувчининг касбий фаолиятида қўллаш мумкин бўлган амалий усул ва методлар орқали таълим жараёни самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

 Қуйида 7 та энг кўп учрайдиган муаммоли вазиятлар ва амалий ечимлар келтирилган

  1. ВАЗИЯТ: Бола дарсда жим ўтирмайди, диққати тез чалғийди

Сабаблари:

 —   Йигирма дақиқадан узоқ ўтирадиган дарс

—   Диккaт қатлами ҳали ривожланмаган

—  Дарс фаол эмас

ЕЧИМ:

5–7 дақиқалик кичик фаол ҳаракат (кўзни дам олдириш гимнастикаси, “қўлларини юксалтириш-туриш”).

Қисқа, тез-тез ўзгарувчан топшириқлар.

Кичик ролли ўйинлар: “Ёрдамчи ўқитувчи”, “Нима ўзгарди

  1. ВАЗИЯТ: Болалар гуруҳда ишламайди, келиша олмайди

Сабаблари:

-Гуруҳ қоидалари ўрнатилмаган

-Бола ролини билмайди

-Ҳаддан ташқари фаол бола гуруҳни бошқаради 

ЕЧИМ:

Дарс бошида “Гуруҳ қоидалари”ни белгилаб қўйиш:

гапирганда навбат эшитиш маданияти бир-бирини ҳурмат қилиш

Роллар тайинлаш:
етакчи, ёзувчи, вақт назоратчиси, маърузачи.

“2 дақиқа маслаҳат → 1 дақиқа натижа” усули.

 

  1. ВАЗИЯТ: Бола ёзганда кўп хато қилади

ЕЧИМ:

Аввал ҳарф шаклини тўғри ёзишни мустаҳкамлаш.

“Хато топинг” машқи: ўқитувчи атайлаб хато ёзади — бола топади.

5 дақиқалик мавзуга оид тезкор диктантлар

 

  1. ВАЗИЯТ: Дарсда фақат 2–3 нафар фаол бола жавоб беради, қолганлар суст

Сабаблари:

-Барчага бир хил савол

-Жавоб беришга қўрқиш

-“Фақат яхши ўқиган” болалар танланиши

 

ЕЧИМ:

Жуфтликда ишлаш: аввал жуфтлар ўзаро гапирсин, кейин синфга.

“Барчага карточка” усули — ҳар болага саволли карточка.

“Қисқа жавоб” саволлари: “ҳақиқат ёки ёлғон”, “тўғри ёки нотўғри”.

 

  1. ВАЗИЯТ: Айрим болалар секин ўқийди, тушунмайди

ЕЧИМ:

Дифференциал топшириқлар:

тез ўқийдиганларга – изоҳ топиш

секин ўқувчиларга – сатрма–сатр ўқиш

3 дақиқалик “Жим ўқиймиз — қисқа жавоб” машқи.

“Сўзлар занжири”, “Сўздан гап тузинг” ўйинлари.

 

  1. ВАЗИЯТ: Бола дарсда агрессив ёки қаттиқ қаттиқ гапиради

Сабаблари:

 

-Уйдаги муҳит

-Эътибор етишмаслиги

-Ёш психологиясидаги нормал ҳолат

 

ЕЧИМ:

“Тинч бурчак” — болага 1 дақиқа ўзини тўплаш имкони

Назорат эмас, тушунтириш–эмпатия.

Кичик вазифалар бериш: плakaт олиб келинг, қоғоз тарқатинг

 

  1. ВАЗИЯТ: Ота-оналар кўп аралашади ёки норози бўлади

ЕЧИМ:

Ота-оналар билан ойда бир марта  учрашув

Бола ривожланиши бўйича қисқа ахборот:

кучли томон

ривожлантириладиган томон

Ота-онага анимацияли қисқа видеомаслаҳатлар таклиф қилиш.

 

Методист сифатида ўқитувчиларга бериладиган умумий тавсиялар:

  1. Дарсда “фақат тушунтириш” усулидан воз кечиш

 

Кўп тушунтириш бўлса — бола эшитмайди.
Фаол усул:  жамоавий ўйин, визуализация
.

 

  1. Болаларни мақташ — лекин аниқ ноадатий мақташ

“Жуда яхши” эмас, балки:
“Сиз гап тузишда тўғри вазифани бажардингиз.”
“Сиз фикрингизни аниқ айтдингиз.”

 

  1. Қийин вазиятда оҳангни пасайтириш

Ўқитувчининг хотиржамлигидир.

 

 

Кўлланилган   адабиётлар

1.Р.Ишмухамедова “Тарбияда инновацион технологиялар”

1.”Методик ёрдам”канали

2.М.Пиримкулова “Синфда муаммоли вазият”

 

Башталгыч класстар усулчусу                  Б.Алимова

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *